Расман: Ўзбекистонлик жангчининг GFL даги илк рақиби маълум бўлди (фото)

Спорт

image

Ярим енгил вазн тоифасида ММА жангчиси Ҳумоюн Тўхтамуродов GFL турнирида Адилет Нурматовга қарши октагонга чиқади. Бу ҳақда промоушен матбуот хизмати хабар берди.

Манбага кўра, Ҳумоюн Тўхтамуродов Дубайда ташкил этиладиган турнирда қирғизистонлик Адилет Нурматовга қарши октагонга кўтарилади. Мусобақа қачон ўтказилиши ҳақида маълумотлар йўқ.

Шунингдек, ушбу турнирда таниқли жангчилардан Дамир Исмагулов, Тофиқ Мусаев, Тайрон Вудли, Абубакар Нурмуҳаммедов, Люк Рокхольд, Дерек Брансон кабилар октагонга чиқади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Муҳиддин Мамажонов, Амирхон Алихўжаев, Ҳумоюн Тўхтамуродов, Саидёқуб Қаҳрамонов каби ўзбек жангчилари “Global Fight League” билан шартнома имзолагани ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

ММА Ҳумоюн Тўхтамуродов GFL

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг