Расман: Ўзбекистонда коронавирус бўйича антирекорд янгиланди
Жамият
−
06 Май 2021
16840Ўзбекистонда кунлик коронавирус бўйича антирекорд яна янгиланди: кеча, 5 май куни 452 нафар кишида касалланиш аниқланди, икки бемор вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Жорий йилнинг 5 май ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 452 кишига ортиб, 93 176 нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
- 8 нафари Қорақалпоғистон Республикасида;
- 5 нафари Андижон вилоятида;
- 8 нафари Бухоро вилоятида;
- 5 нафари Жиззах вилоятида;
- 5 нафари Қашқадарё вилоятида;
- 2 нафари Навоий вилоятида;
- 5 нафари Наманган вилоятида;
- 85 нафари Самарқанд вилоятида;
- 7 нафари Сирдарё вилоятида;
- 3 нафари Сурхондарё вилоятида;
- 10 нафари Фарғона вилоятида;
- 9 нафари Хоразм вилоятида;
- 71 нафари Тошкент вилоятида;
- 229 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлгани сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Кеча кун давомида:
- Қорақалпоғистон Республикасида 4 нафар;
- Бухоро вилоятида 2 нафар;
- Жиззах вилоятида 11 нафар;
- Қашқадарё вилоятида 2 нафар;
- Навоий вилоятида 2 нафар;
- Наманган вилоятида 5 нафар;
- Самарқанд вилоятида 184 нафар;
- Сурхондарё вилоятида 9 нафар;
- Фарғона вилоятида 6 нафар;
- Хоразм вилоятида 3 нафар;
- Тошкент вилоятида 68 нафар;
- Тошкент шаҳрида 144 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 88975 (+440) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил қилмоқда.
Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 657 нафарни ташкил қилди.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3544 нафар бемор даволанмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь