Расман: Ўзбекистон “Тинчлик кенгаши”га қўшилди (видео)

Жамият

image

Бугун, 22 январь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Давосда Ғазо “Тинчлик кенгаши”га қўшилиш  бўйича ҳужжатни имзолади. Ҳужжатни имзолаш маросими Оқ уйнинг YouTube каналида эфирга узатилмоқда.

Айни дамда Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Швейцарияда бўлиб турибди.  Ташриф дастурига мувофиқ, Давос шаҳрида Ўзбекистон етакчиси АҚШ Президенти Дональд Трамп ташаббуси билан ташкил этилаётган “Тинчлик кенгаши” низомини имзолаш маросимида иштирок этмоқда. Шунингдек, Шавкат Мирзиёев қатор икки томонлама учрашувлар ўтказиши кўзда тутилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Давосда “Тинчлик кенгаши” уставини имзолаш маросими бўлиб ўтиши ҳақида хабар берилган эди. Низом лойиҳасига кўра, Трамп органнинг биринчи раиси бўлади ва янги аъзоларни таклиф қилиш бўйича қарорларни шахсан ўзи қабул қилади. Ташкилотнинг доимий аъзоси мақомини олиш учун АҚШ маъмурияти давлатлардан биринчи йил давомида камида 1 миллиард АҚШ доллари миқдорида бадал тўлашни талаб қилади.  

“Bloomberg”нинг қайд этишича, бундай молиявий шароит кўплаб жаҳон етакчиларини ҳайратда қолдирди ва кескин танқидларга сабаб бўлди. Дастлаб кенгаш Ғазо секторини тиклашни назорат қилиш учун ташкил этилган бўлса-да, Низом матни БМТга муқобил бўлиши мумкин бўлган ташаббуснинг кенгроқ ва глобал амбицияларини кўрсатади. Баъзи таклиф қилинган томонлар Трамп раис сифатида янги тузилма маблағлари устидан ягона назоратни қўлга киритиши мумкинлигидан хавотир билдирмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Тинчлик кенгаши

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг