Расман: Суриядаги ўзбекистонликларни олиб келиш давом эттирилади
Жамият
−
11 Июнь 2019
4991Хабарингиз бор, жорий йилнинг май ойи охирида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг махсус топшириғига биноан Яқин Шарқдаги қуролли можаролар ҳудудидаги 156 нафар ўзбекистонлик Ватанга қайтарилди. Шу кунларда кўпчиликни бир савол қийнаяпти: Суриядаги қуролли можаролар гирдобида яна қанча ўзбекистонлик яшамоқда? Улар ҳам Ватанга қайтариладими?
Яқин Шарқдаги қуролли можаролар ҳудудидан Ўзбекистон фуқароларини Ўзбекистонга қайтариш борасидаги ишлар давом эттирилилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Илҳом Неъматов бугун, 11 июнь куни ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди, деб ёзмоқда ЎзА.
Тадбирда хорижий давлатларга кутилаётган ташрифлар, "Дипломатик хизмат тўғрисида"ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилаётгани юзасидан ҳам маълумот берилган.
Анжуманда январь-май ойлари давомида 8 та олий даражадаги ташрифлар амалга оширилгани таъкидланган. Хусусан, Президент Шавкат Мирзиёев тўртта мамлакатга ташриф буюрган, шунча хорижий давлат раҳбарлари Ўзбекистонга келган.
Мирзиёевнинг январь ойида Ҳиндистон Республикаси ва Германия Федератив Республикаларига, март ойида Бирлашган Араб Амирликларига, апрель ойида Хитой Халқ Республикасига ташрифлари чоғида ушбу мамлакатлар билан ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва ривожлантириш масалалари муҳокама қилинган, турли соҳаларга доир ўзаро манфаатли келишувларга эришилган. Матбуот анжуманида ушбу келишувлар ижросининг бориши ҳақида ҳам маълумот берилди.
Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Илҳомжон Неъматовнинг таъкидлашича, вазирлик биринчи навбатда Ўзбекистонга чет эл сармояларини жалб этиш, мамлакат маҳсулотлари экспортини ошириш ва келаётган сайёҳлар оқимини янада кўпайтиришга алоҳида эътибор қаратмоқда. Шу билан бирга, Вазирлик томонидан умумий қиймати 5,25 миллиард доллар бўлган 244 та инвестицион лойиҳа ишлаб чиқилган. 1,7 миллиард долларлик 163 та лойиҳа жорий йилда, қолганлари 2020-2021 йилларда амалга оширилиши белгиланган. Сўнгги 5 ой давомида мамлакатда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар экспорти 30,6 фоиз ўсди. Хорижий сайёҳлар келиши ўтган йилнинг биринчи чорагига нисбатан 42 фоиз ошган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь