Расман: Шерзод Шерматов АТК вазири этиб тайинланди 

Жамият

image

Аввалроқ, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ялпи мажлисида Шерматов номзоди Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири лавозимига тасдиқлангани ҳақида хабар бергандик.

Вазирлик Матбуот хизматининг маълум қилишича, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига асосан, Шерзод Хотамович Шерматов Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири лавозимига тайинланган.

Маълумот учун, Шерзод Шерматов 2018 йилдан бошлаб шу вақтга қадар Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири лавозимида фаолият кўрсатиб келган. Унинг ўрнини Ўзбекистоннинг бир қатор давлатлардаги элчиси лавозимларида фаолият юритган Бахтиёр Одилович Саидов эгаллади


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

202

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг