Расман: Бахтиёр Саидов Халқ таълими вазири этиб тайинланди
Жамият
−
17 Ноябрь 2021
16887Аввалроқ, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Бахтиёр Одилович Саидов номзодини Ўзбекистон Халқ таълими вазири лавозимига маъқуллагани ҳақида хабар бергандик.
Бугун, 17 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига асосан Халқ таълими вазири лавозимига Бахтиёр Одилович Саидов тайинланди. Бу ҳақда вазирлик Матбуот хизмати хабар берди.
Маълумот учун, Бахтиёр Одилович Саидов Тошкент Давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган. У шу кунга қадар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳакамаси, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Ўзбекистоннинг бир қатор давлатлардаги элчиси лавозимларида фаолият юритган.
Шу кунга қадар Халқ таълими вазири лавозимини эгаллаган Шерзод Хотамович Шерматов Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири лавозимига тайинланди.
“Халқ таълими вазирлиги жамоаси Шерзод Хотамович Шерматовга бугунги кунга қадар мактаб таълими сифати, ўқитувчилар ҳамда мактаб нуфузини оширишга қўшган ҳиссаси ҳамда тизимда амалга оширган тарихий ислоҳотлари учун миннатдорлик билдиради ва унинг келгуси фаолиятида бунданда юксак зафарлар тилайди”, дейилади вазирлик хабарида.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь