Шерзод Шерматов собиқ иш жойига қайтади
Жамият
−
17 Ноябрь 2021
25330Амалдаги Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов фаолиятини Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири лавозимида давом эттиради.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Дониёр Ғаниевнинг маълум қилишича, қуйи палатанинг бугун,17 ноябрь куни ўтказилган ялпи мажлисида Шерматов номзоди Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири лавозимига тасдиқланган.
Маълумот ўрнида, Шерзод Шерматов 2018 йилдан бери Халқ таълими вазири лавозимида ишлаб келяпти. У 2017-2018 йилларда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири вазифасини бажарувчи бўлган.
Эслатиб ўтамиз, собиқ Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шуҳрат Содиқов мамлакатда Мой Мир, Одноклассники, Youtube, Facebook, Telegram, Instagram ва Linkedn каби мессенжер ва ижтимоий тармоқлар блокланиши ортидан истеъфога чиқарилганди.
LiveБарчаси