Расман: Шавкат Мирзиёев сайловда ғалаба қозонди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Кеча, 24 октябрь куни ўтказилган Ўзбекистон Президенти сайловида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан кўрсатилган номзод Шавкат Мирзиёев 80,1 фоиз овоз билан ғалаба қозонди. Бу ҳақда МСК раиси Зайниддин Низомхўжаев маълум қилди.

Қолган номзодлар тўплаган овозлар:

“Адолат” социал-демократик партиясидан президентликка номзод Баҳром Абдуҳалимов – 3,4 фоиз;

Экологик партиясидан президентликка номзод Нарзулло Обломуродов – 4,1 фоиз;

“Миллий тикланиш” демократик партиясидан президентликка кўрсатилган Алишер Қодиров – 5,5 фоиз;

Халқ демократик партиясидан Мақсуда Ворисова – 6,6 фоиз;

МСК раисининг сўзларига кўра, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови халқаро мезонлар ва стандартларга мос миллий сайлов қонунчилигимизга, унда белгиланган очиқлик, ошкоралик, эркинлик ва адолат каби умумэътироф этилган демократик принципларга тўла мос ҳолда, кўтаринки руҳда ўтказилди.

Шунингдек,Сайлов кампаниясига старт берилган кундан буён хорижий ва маҳаллий оммавий ахборот воситаларида жами 76 мингдан ортиқ материаллар эълон қилинди. 

Эслатиб ўтамиз, МСК томонидан сайлов натижалари эълон қилинишидан аввал Шавкат Мирзиёев номига табриклар кела бошлади. Хусусан, Россия Президенти Владимир Путин, Беларусь раҳбари Александр Лукашенко ва Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев Мирзиёевни ишончли ғалаба билан табриклаб улгурди.


Мақола муаллифи

Теглар

сайлов

Баҳолаганлар

932

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг