Расман: Сергели ҳокими вазир бўлди
Жамият
−
12 Сентябрь 2019
7562Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири бўлиш учун кўрсатилган Нозим Ҳусанов номзодин кўриб чиқаётгани ҳақида хабар берган эдик.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизматининг маълум қилишича, Сергели тумани ҳокими Нозим Бахтиёрович Ҳусанов номзодини Олий Мажлис Қонунчилиги депутатлар ва Сенат маъқуллади. Шундан сўнг Нозим Ҳусанов Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири этиб тайинланди.
Нозим Ҳусанов узоқ йиллар давомида малакали иқтисодчи сифатида банк соҳасида самарали фаолият юритди. Қатор тижорат банклари ва Марказий банкда раҳбарлик лавозимларида ишлади.
Қайд этилишича, Тошкент шаҳар ҳокимининг иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш, хизматлар соҳаси ва тадбиркорлик масалалари бўйича ўринбосари ҳамда биринчи ўринбосари сифатида пойтахтимиз иқтисодиёти ўсиши ва турли соҳалар ривожига муносиб ҳисса қўшган.
LiveБарчаси