Расман! Роналду Тошкентга келади
Спорт
−
13:40 4059 1 дақиқа
Бугун, 18 август куни Малайзия пойтахти Куала-Лумпур шаҳрида Элите Осиё Чемпионлар лигаси мусобақасига қуръа ташланади. Тошкентнинг “Пахтакор” клуби Элит ОЧЛ мусобақасининг 2026-2027 йилги мавсумида Саудия Арабистонининг “Ан-Наср” жамоасига қарши баҳс ўтказади.
Қуръа натижасига кўра, “Пахтакор” ва “Ан-Наср” Осиёдаги энг нуфузли клублар мусобақасининг Ғарб минтақаси лига босқичида ўзаро тўқнаш келади.
Ушбу баҳснинг Тошкентда ўтказилишадиган бўлди. “Ан-Наср” сафида жаҳон футболи юлдузи Криштиану Роналду тўп тепади.
“Ан-Наср” дан ташқари “Пахтакор” лига босқичида “Истиқлол”, “Ал Аҳли”, “Ал Форс”, “Трактор” ва “Ал Ҳилол” жамоалари билан ҳам тўқнаш келади.
Шу тариқа, “Пахтакор” янги мавсумда Осиёнинг энг кучли клубларидан бири – “Ан-Наср”ни Тошкентда қабул қилади. Учрашувнинг аниқ санаси кейинроқ маълум қилинади.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 11 август куни “Пахтакор” Элит ОЧЛнинг асосий босқичигайўлланма олган эди. Тошкентликлар саралаш баҳсида Иорданиянинг “Ал-Ҳусайн” клубини 3:0 ҳисобида мағлуб этди. Достонбек Ҳамдамов дубль қайд этган бўлса, Башар Ресан яна бир гол урган.
Live
Барчаси