Расман: QALAMPIR.UZ журналистининг шаъни топталган видео бўйича текширув бошланди
Жамият
−
07 Август 2021
25231Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда QALAMPIR.UZ Бош муҳаррири ўринбосари Феруза Нажмиддиновага нисбатан туҳмат ва ёлғондан иборат видео тарқатилгани ҳақида расмий баёнот берган эдик. Тарқатилаётган видео бўйича QALAMPIR.UZ сайти ва журналист Феруза Нажмиддинова Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасига ариза билан мурожаат қилди.
Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси мазкур ҳолат бўйича терговга қадар текширув ишлари олиб борилаётганини эълон қилди.
“Интернет тармоғида QALAMPIR.UZ журналисти Феруза Н.ни обрўсизлантирувчи видео тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Феруза Н. унга туҳмат қилган шахсларга нисбатан қонуний чора кўришни сўраб, Тошкент шаҳар ИИББга ариза билан мурожаат қилганини маълум қиламиз. Ҳозирда мурожаат бўйича терговга қадар текширув олиб борилмоқда, натижаси бўйича қонуний қарор қабул қилинади”, дейилади баёнотда.
Шунингдек, ИИББ фуқароларга ёлғон ахборот тарқатиш қандай оқибатларга олиб келишини эслатиб ўтган:
“Ҳурматли фуқаролар, ёлғон хабар тарқатиш Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 244-6 моддаси (“Ёлғон ахборот тарқатиш”), ҳамда туҳмат қилиш Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 139-моддасига (“Туҳмат”) кўра жавобгарликка сабаб бўлади”.
LiveБарчаси