Расман: Пойтахтдаги савдо марказлари электр энергиясидан узилади
Жамият
−
15 Январь 2023
15697Тошкент шаҳридаги барча савдо марказлари, истироҳат боғлари ҳамда хизмат кўрсатиш шохобчалари ишлаш вақти эрталаб соат 10:00 дан 17:00 га қадар чекланди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги маълум қилди.
Тошкент шаҳрида ҳаво ҳароратининг кескин пасайши даврида аҳоли хонадонларига электр ва газ таъминотини узлуксиз етказиш мақсадида, шаҳардаги озиқ-овқат дўконлари ва умумовқатланиш корхоналаридан ташқари барча савдо ва хизмат кўрсатиш шоҳобчалари, кўнгил очар савдо марказлари ва истирохат боғлари қисқартирилган иш режимига ўтказилади.
“Шу боис, барча савдо ва хизмат кўрсатиш шаҳобчалари, кўнгил очар савдо марказлари ва истирохат боғлари иш фаолиятини эрталаб соат 10:00 дан 17:00га қадар амалга ошириши лозим”, дейилади хабарда.
Қайд этилишича, иш вақтидан сўнг, барча электр асбоблари, иситиш ускуналарини ўчирилган ҳолда электр ва газ истеъмолини тўхтатиш талаб этилади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь