Расман: Моуриньо Италия клубига бош мураббий бўлди
Спорт
−
04 Май 2021 9959 1 дақиқа
Португалиялик мутахассис Жозе Моуриньо Италиянинг “Рома” клубига бош мураббий этиб тайинланди. Бу ҳақда жамоа Матбуот хизмати хабар берди.
58 ёшли мутахассис билан шартнома 2024 йил ёзигача тузилди. Бу лавозимда у ватандоши Пауло Фонсеку ўрнига тайинланди.
Эслатиб ўтамиз, Жозе Моуриньо собиқ жамоаси “Тоттенхэм”дан клуб Европа Суперлигасига қўшилишидан норози бўлиши оқибатида бўшатилганди. У инглиз клубида 2019 йилдан бери ишлаётганди.
Жозе Моуриньо фаолияти давомида "Порту", "Челси", "Интер", "Реал", "Манчестер Юнайтед" клубларида ишлаган.