Моуриньо Европа Суперлигаси туфайли ишсиз қолди

Олам

image
0:00
0:00
download

“Тоттенхем” клуби раҳбарияти жамоа бош мураббийи Жозе Моуриньони вазифасидан озод қилди. Бу хақда “The Athletic” хабар қилди.

Маълумотларга кўра, Жозе Моуриньо “Тоттенхем”нинг Европа Суперлигасига кўшилиши ҳақидаги хабарлардан сўнг клуб футболчиларига машғулот ўтишдан бош тортган. Шундан сўнг, клуб раҳбарияти мураббийни ишдан бўшатди.

Шартномага кўра, клуб Жозени муддатидан илгари вазифасидан озод қилгани боис, шартномани бузган ҳисобланади ва мураббийга 30 миллион фунт-стерлинг миқдорида товон тўлайди. 58 ёшли мураббийнинг шартномаси 2022/2023 йилги мавсумда якунига етиши керак эди.

Аввал хабар берганимиздек, Европанинг TOP-15 футбол клуби янги чемпионат – Европа Суперлигаси ташкил этилганини эълон қилди.

Янги чемпионат турли баҳс-мулоҳазаларга сабаб бўлмоқда. Хусусан, FIFA кеча ташкил этилган Европа Суперлигаси ҳақида муносабат билдирди.

“Жаҳон миқёсида футболни ривожлантириш FIFA’нинг асосий вазифасидир. Низомга мувофиқ, ҳар қандай миллий, минтақавий ва глобал миқёсдаги футбол турнирлари ҳар доим молиявий тақсимотнинг асосий тамойилларини акс эттириши керак. FIFA халқаро футбол тузилмаларидан ташқаридаги Суперлигага норозилигини билдиради. FIFA доим жаҳон футболидаги бирдамликни қўллаб-қувватлайди ва қизғин муҳокамаларда иштирок этаётган томонларни мувозанатли мулоқотга чорлайди”, дейилади ташкилот баёнотида.

Кўплаб нашрларда айтилишича, клублар Европа Суперлигасида иштирок этишга рози бўлаётгани молиявий сабабга бориб тақалади. Манбага кўра, Суперлигага қўшилишга рози бўлган жамоаларнинг ҳар бири 425 миллион доллар олади. Шунчаки Лигага қўшилиш таклифини қабул қилганлик учун...

Суперлига йилига тахминан 4 миллиард евро фойда қилиши тахмин қилиняпти. Бу дегани жамоалар мусобақадаги иштирокидан келиб чиққан ҳолда ўртача 264 миллион евро ишлаб олиши мумкин. Солиштириш учун “Ливерпуль” 2018-2019 йилги мавсум Чемпионлар Лигаси ғолиблигидан 111 миллион евро олганди.

Бокирхон Қосимхонов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

318

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг