Расман! Қозоғистон пойтахтига Остона номи қайтарилди

Олам

image
0:00
0:00
download

Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев мамлакат пойтахтига Остона номини қайтаришни назарда тутувчи қонунни имзолади. Бу ҳақда давлат раҳбари сайтида хабар берилди.

Қайд этилишича, Тўқаев “Қозоғистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунни имзолаган. Қонунда асосий ўзгаришлар орасида Нур-Султон ўрнига пойтахтга Остона номининг қайтарилиши бор эди.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон парламенти аъзоларидан иборат “Жана Қозоғистон” (Янги Қозоғистон) депутатлар гуруҳи мамлакат пойтахтига Остона  номини қайтаришни таклиф қилган эди.

Қозоғистон пойтахти 2019 йилнинг март ойида республикани қарийб 30 йил бошқарган Нурсултон Назарбоев Президентликдан кетганидан кейин Остона номидан Нур-Султонга ўзгартирилди. Бунгача мамлакат парламенти сенати (юқори палатаси) раиси лавозимида ишлаб келган Қосим-Жомарт Тўқаев давлат раҳбари бўлди. Тўқаев лавозимга киришгач, мамлакат пойтахти Остона шаҳрини биринчи президент шарафига Нур-Султон деб ўзгартиришни таклиф қилди. Шу куни парламент Конституцияга тегишли тузатишларни қабул қилди. Назарбоевнинг ўзи ҳам унинг шарафига ном ўзгартиришга қарши эканлигини бир неча бор таъкидлаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Остона

Баҳолаганлар

193

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг