Расман: Қашқадарё вилоятига янги ҳоким тайинланди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Қашқадарё вилояти ҳокими Зойир Тоирович Мирзаев вазифасидан озод этилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Президентининг тегишли фармони қабул қилинди.

Шунингдек, Президент фармони билан Муроджон Бердиалиевич Азимов Қашқадарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Генерал-майор Муроджон Азимов 2018 йил февраль ойида Божхона қўмитасига раис этиб тайинланганди.

У 2014-2016 йилларда Бухоро вилояти прокурори, 2016-2018 йилларда Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўринбосари лавозимида ишлаган. 

Эслатиб ўтамиз, Зойир Мирзаев 2019 йил октябрь ойида Қашқадарё вилояти ҳокими этиб тайинланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

тайинлов

Баҳолаганлар

1005

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг