Расман: “Интер”га янги бош мураббий тайинланди
Спорт
−
03 Июнь 2021
4819Миланнинг “Интер” клуби мураббийлик постига янги мутахассисни олиб келди. Яқиндагина “Лацио”ни тарк этган Симоне Индзаги “нерадзуррилар” бош мураббийи этиб тайинланди. Бу ҳақда клубнинг расмий Twitter саҳифаси хабар берди.
Италиялик мутахассис янги клуби билан 2023 йил июнига қадар мўлжалланган шартномага имзо чекди. Маош борасидаги маълумотлар эса ҳозирча ошкор қилинмаган.
Эслатиб ўтамиз, “Интер” бу мавсум Антонио Конте қўл остида А Серия чемпионлигини қўлга киритиб, “Ювентус”нинг 9 йиллик гегемонлигига чек қўйди. Мавсум якунида эса Конте истеъфога чиқди.
Абдулла Маннонов
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023