Расман. Иноуэнинг рақиби ўзгарди

Спорт

image

Бокс бўйича иккинчи ўта енгил вазн тоифасида мутлақ Жаҳон чемпиони япониялик Наоя Иноуэга қарши рингга кўтарилиши керак бўлган Сэм Гудман жароҳат сабаб жанг қила олмайди. Бу ҳақда промоутер Хидеюки Охаши Йокогамада бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилди.

Охашнинг сўзларига кўра, 24 январ куни бўлиб ўтиши керак бўлган Иноуэ - Гудман жанги австралияликнинг жароҳати сабаб бекор бўлди ва эндиликда япониялик боксчига қарши WBO рейтингида 11-ўринни эгаллаб турган Йео Жун Ким рингга кўтарилади. Кореялик боксчи сўнгги 8 та жангда ғалаба қозонган.  

“Биз захирадаги жангчини кўп ҳам изламадик. 30-40 дақиқа ичида кореялик боксчи жангга рози бўлди. Йео Жун позицияларини ўзгартира оладиган тажовузкор боксчи эканлигини билдик. Ўйлаймизки, Ким Иноуэга қарши мукаммал қаршилик кўрсата олади ва тўқнашув мутлақ жаҳон чемпионлиги учун кечади” дейди Иноуэнинг промоутери.

Маълумот ўрнида, дастлаб, Иноуэ - Гудман жанги 2024 йилнинг 24 декабрь куни бўлиб ўтиши керак эди, аммо Сэмнинг қошидан олган жароҳати сабаб жанг 2025 йилнинг 24 январига кўчирилган эди. Лекин бу сафар ҳам у спарринг вақтида оғир жароҳат олди ва кутилаётган тўқнашувда иштирок эта олмаслиги аниқ бўлди. Гудманнинг промоутери Метт Роуз ҳам мижозининг рингга чиқа олмаслигини тасдиқлади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, япониялик енгилмас боксчи ўзбекистонлик Муроджон Аҳмадалиевга қарши жанг қилишга рози бўлган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Муроджон Аҳмадалиев Наоя Иноуэ Сэм Гудман

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг