Расман! “Челси” Томас Тухелни истеъфога чиқарди

Спорт

image

Англиянинг “Челси” клуби раҳбарияти германиялик бош мураббий Томас Тухелни истеъфога чиқарди. Бу ҳақда “аристократлар” матбуот хизмати хабар бермоқда.

Қайд этиш керакки, Тухелнинг нима учун ишдан олингани тўғрисида ҳеч нарса дейилмаган.

Маълумки, “Челси” германиялик мураббий қўл остида Англия Премьер лиганинг янги мавсумини омадли бошламади. Лондонликлар ўтказилган 6 та учрашувдан сўнг, мусобақа жадвалида 6-ўринни банд этиб турибди. Бу ҳам етмаганидек, “аристократлар” ЕЧЛнинг биринчи турида “Динамо” Загребга имкониятни бой берди. Мана шу сабаблар “Челси” раҳбариятини кескин қарор қабул қилишга ундаган бўлиши мумкин.

Шунингдек, Тухелга “Челси”нинг собиқ хўжайини Роман Абрамович ишонч билдирган. Янги раҳбариятнинг Томасга нисбатан ишончи қай даржада бўлган буниси ҳам номаълум эди.

Маълумот учун, Тухель “аристократлар” билан 2020-21 йилги мавсумда Чемпионлар Лигаси, UEFA Суперкубоги ва Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати совринини қўлга киритган.


Мақола муаллифи

Теглар

Роман Абрамович “Челси”

Баҳолаганлар

46

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг