“Барселона” ва “Челси”нинг собиқ юлдузи фаолиятини якунлади
Спорт
−
17:58 379 1 дақиқа
Испаниялик футболчи Педро Родригес футболчилик фаолиятини якунлаганини маълум қилди. Бу ҳақда у ҳақда ўзининг Insstagram саҳифасида эълон қилди.
“Менимча, бу олдинга қадам ташлаб, ҳаётимда янги бобни бошлаш учун энг яхши фурсат. Орзуимни амалга оширганимдан ва доимо ёнимда бўлган, уни рўёбга чиқаришимга ёрдам берган барча инсонлардан фахрланаман. Мени шунчалик бахтли қилганинг учун раҳмат, футбол”, деб ёзди Родригес.
Маълумот учун, 39 ёшли Педро “Барселона” академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. У 2009-2015 йилларда каталонияликлар сафида тўп тепиб, уч марта Чемпионлар лигаси (2009, 2011, 2015), беш марта Испания чемпионати ва уч марта Испания Кубогида ғолиб чиққан.
Футболчи, шунингдек, Италиянинг “Рома” ва “Лацио”, Англиянинг “Челси” клубларида ҳам ўйнаган. “Челси” билан Англия чемпионати (2017), Англия Кубоги (2018) ва Европа лигасида (2019) ғолиб чиққан.
Педро Испания терма жамоаси сафида 65 та учрашувда майдонга тушиб, 17 та гол урган ва 11 та голли узатмани амалга оширган. У миллий жамоа билан 2010 йилги жаҳон чемпионати ва 2012 йилги Европа чемпионатида ғолиб бўлган.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь