Расман: Аббосбек Файзуллаев “Башакшеҳир” футболчиси бўлди

Спорт

image

Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси ва Россиянинг ЦСКА клуби собиқ футболчиси Аббосбек Файзуллаев расмий равишда Истанбулнинг “Башакшеҳир” клубига ўтди. Бу ҳақда клуб ўзининг ижтимоий тармоқларида маълум қилди.

Клубнинг расмий баёнотига кўра, 21 ёшли яримҳимоячи билан 5 йиллик шартнома тузилган.

“Ўзбекистон терма жамоаси футболчиси Аббосбек Файзуллаев билан беш йиллик шартнома имзоланди. У бунгача Россиянинг ЦСКА клубида тўп сурган. Файзуллаевга оиламизга хуш келибсиз деймиз ва клубимизда улкан муваффақиятлар тилаймиз”, дейилади хабарда.

Қайд этилишича, трансфер қиймати 7 миллион еврони ташкил этган.

Маълумот учун, 21 ёшли футболчи жорий мавсум 39 та учрашувда майдонга тушди. Унинг ҳисобида 3 та гол ва 7 та голли узатма бор. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ўзбекистонлик 29 ёшли хужумчи Элдор Шомуродов Италиянинг “Рома” клубидан Туркиянинг Истанбул шаҳри шарафини ҳимоя қилувчи “Башакшеҳир” клубига кўчиб ўтгани хабар қилинганди. Истанбул клуби Шомуродовни 2025-2026 йилги мавсум сўнгига қадар сотиб олиш имконияти билан ижарага олган.


Мақола муаллифи

Теглар

ЦСКА Аббосбек Файзуллаев Башакшеҳир

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг