Рашидов “Пахтакор”ни тарк этиб, яна легионерга айланди

Спорт

image

Бугун, 17 июль куни “Пахтакор” футболчиси Сардор Рашидов расман жамоани тарк этди. Ҳужумкор яримҳимоячи Қувайтнинг “Қувайт СК” жамоаси билан шартнома имзолаган. Бу ҳақда футболчининг ўзи маълум қилган. 

Таркибида Жон Оби Микел ва Дьёмерси Мбокани сингари номдор футболчилар бўлган жамоа Қувайтнинг энг совриндор клубларидан бири ҳисобланади. 16 марта Қувайт премьер лигаси, 14 марта Қувайт Амири кубоги, 9 марта Қувайт шаҳзодаси кубоги, 5 марта Қувайт суперкубоги ҳамда 3 марта ОФК кубогида ғалаба қозонган. 

Маълумот ўрнида, "Кувайт СК" айни пайтда ОФК кубогида ўз юришини давом эттирмоқда ва "Насаф"нинг чемпионлик йўлидаги энг катта рақиби ҳисобланади.

Хабарларга кўра, Рашидов янги жамоасига эркин агент мақомида қўшилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Пахтакор Сардор Рашидов Қувайт СК

Баҳолаганлар

131

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг