Рашидов фаолиятини Тошкент клубида давом эттиради

Спорт

image

Тажрибали футболчи Сардор Рашидов фаолиятини яна Ўзбекистонда давом эттирадиган бўлди. Сўнгги мавсумни Қатарнинг “Умм Салал” жамоасида ўтказган Рашидов Тошкентнинг “Пахтакор” клуби аъзосига айланди. Бу ҳақда “Шерлар” матбуот хизмати хабар берди.

“Охирги икки мавсумда жамоамиз шарафини ҳимоя қилган Сардор Рашидов жорий мавсумни ҳам “Пахтакор” сафида ўтказадиган бўлди. У 2023 йилги мавсум охиригача мўлжалланган шартномага имзо чекди”, дейилади клуб баёнотида.

Қайд этилишича, Рашидов эркин агент сифатида “Пахтакор” сафини тўлдирган. 

“Умид қиламизки, у жамоамиз билан кўплаб ғалабаларга эришиб, “Шерлар” учун совринлар ютишга ёрдам беради. “Пахтакор”га қайтишинг муборак, Сардор!", дея ёзиб қолдирди “Пахтакор” ўз саҳифасида.

Маълумот учун, Сардор Рашидов 1991 йилда Жиззахда туғилган. Фаолияти давомида “Ал-Жаиш“, “Ал-Жазира“, “Қувайт ФК” ва “Насьионал” каби хориж жамоаларида тўп тепган. Футболчи Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида умумий 48 та ўйинда майдонга тушиб, 12 та гол урган.


Мақола муаллифи

Теглар

Пахтакор Сардор Рашидов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг