Энди айрим фанлар ўқитувчиси бўлиш учун уч йил таълим олинади

Жамият

image

Педагогик таълим соҳасининг айрим таълим йўналишлари бўйича кадрлар тайёрлаш ўқиш муддати 3 йил бўлган бакалавриат таълим дастурлари доирасида амалга оширилади.

Бу ҳақида кеча, 27 февраль куни “Педагогик таълим соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарорида сўз боради.

Қарор билан 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб кадрлар тайёрлаш ўқиш муддати 3 йил бўлган бакалавриат таълим дастурлари асосида амалга ошириладиган педагогик таълим соҳасининг айрим бакалавриат таълим йўналишлари рўйхати тасдиқланди. 

2020/2021 ўқув йилидан бошлаб тегишли ҳудудда 5 йил ишлаб бериш мажбурияти билан мактабгача таълим, халқ таълими ва олий таълим соҳаларида олий маълумотли, профессионал педагог кадрларга эҳтиёж юқори бўлган ҳудудлар бўйича давлат буюртмаси параметрларининг давлат гранти асосида (олий таълим соҳаси учун салоҳиятли ОТМлар магистратурасига) ўқишга қабул кўрсаткичлари доирасида мақсадли қабул параметрлари шакллантирилади.

Шунингдек, дастлабки босқичда Тошкент давлат педагогика университетида ўқув жараёни таълимнинг кредит-модуль тизими асосида ташкил этилади.

Бундан ташқари, алоҳида иқтидор талаб этиладиган педагогика таълим соҳасининг бакалавриатига ўқишга қабул қилиш учун касбий (ижодий) имтиҳонлар билан биргаликда мажбурий 3 та – она тили (ўзбек, рус ёки қорақалпоқ тили), математика ва Ўзбекистон тарихи фанлари бўйича тест синовлари топшириш тартиби жорий қилинади. (Бунда, қоида тариқасида, мажбурий 3 та фан бўйича тест синовлари касбий (ижодий) имтиҳонлар натижалари эълон қилинганидан сўнг ўтказилади).


Мақола муаллифи

Теглар

ўқитувчи

Баҳолаганлар

134

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг