Рамзан Қодировнинг танқидчиси Тумсо Абдураҳмонов ўлгани рад этилди

Олам

image

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировни танқид қилган блогер Тумсо Абдураҳмонов тирик. У Германиянинг Мюнхен шаҳри судида ўз укасига нисбатан уйиштирилган суиқасд юзасидан гувоҳлик беришга тайёрланмоқда. Бу ҳақда Мюнхен суди вакили Лоран Лафлерга таяниб, Швеция радиоси хабар берди. 

“Мен гувоҳ (Тумсо Абдураҳмонов)нинг тирик эканлиги ҳақида маълумот олганимизни тасдиқлай оламан”, дейди Лафлер. Бироқ у ўзининг суддаги вазифасини ошкор қилишдан бош тортган.

Швеция радиоси журналисти Лафлерга Тумсо Абдураҳмоновнинг тириклигига шубҳа борлигини айтган. Бироқ у журналистга ҳеч қандай шубҳага асос йўқлигини билдирган.

Айни дамда Мюнхен суди Тумсо Абдураҳмоновнинг укасини ўлдиришни режалаштирган Германиядаги муҳожирнинг ишини кўриб чиқмоқда.

Қайд этиш керакки, Тумсо Абдураҳмонов 2015 йилда Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг қариндошлари билан жанжаллашиб қолганидан кейин Россияни тарк этган. У Швецияда сиёсий қочқин мақомини олган эди. Чеченистонда Абдураҳмонов ИШИД билан алоқадорликда айбланмоқда. 2021 йил декабрида Абдураҳмонов Чеченистонда тўққиз нафар қариндоши ўғирлаб кетилгани ҳақида хабар берган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 2 декабрь куни Чечен мухолифатининг Телеграм каналида Тумсо Абдураҳмоновнинг ўлдирилгани борасида хабарлар тарқалганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тумсо Абдураҳмонов

Баҳолаганлар

209

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг