Рамзан Қодировни танқид қилган блогер ўлдириб кетилди
Олам
−
05 Декабрь 2022
21260Чеченистон ҳукуматининг танқидчиси, блогер Тумсо Абдураҳмонов Швецияда ўлдирилди. Бу ҳақда Чечен мухолифатининг Telegram каналида хабар берилди.
“Тумсо тунда бир гуруҳ одамлар томонидан отиб ташланган ва ҳозирда қотиллик тафсилотлари ўрганилмоқда”, дейилади мухолифат хабарида.
Улар қотилликнинг бошқа тафсилотларини келтирмаган. Бироқ махсус хизматлар Тумсо Абдураҳмоновнинг укасини яширгани қайд этилган.
“Озодлик” радиосининг хабар беришича, Абдураҳмонов шериклари унинг жорий йилнинг 2 декабрида ўлдирилганини айтган. Швеция ҳуқуқ-тартибот идоралари бу борада ҳозирча изоҳ бермаган.
Декабрь ойи бошида Тумсо Абдураҳмонов кўринмай қолган. Ҳуқуқ ҳимоячилари унинг бедарак йўқолганини айтган. Ўшанда ҳам блогер ўлдирилган бўлиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди. Бироқ ўша пайтда бу хабарлар тасдиқланмаган.
Тумсо Абдураҳмонов 2015 йилда Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг қариндошлари билан жанжаллашиб қолганидан кейин Россияни тарк этган. У Швецияда сиёсий қочқин мақомини олган эди. Чеченистонда Абдураҳмонов ИШИД билан алоқадорликда айбланмоқда. 2021 йил декабрида Абдураҳмонов Чеченистонда тўққиз нафар қариндоши ўғирлаб кетилгани ҳақида хабар берган.
LiveБарчаси