Рамзан Қодиров Усмонхон Aлимов вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
Олам
−
16 Август 2021
11318Кеча, 15 август куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси муфтий Усмонхон Алимов вафот этгани ҳақида хабар берган эдик. Чеченистон давлат раҳбари Рамзан Қодиров ўзининг Telegram каналида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди.
Қодиров муфтийнинг ўлими ҳақидаги хабарни қайғу билан қабул қилган. У Шайх Усмонхон Aлимов Чеченистоннинг биринчи президенти, Россия Қаҳрамони Aҳмад Ҳожи Қодировнинг яқин дўсти бўлганини, улар 1980 йиллардан бери таниш эканини, биргаликда Тошкент ислом институтида бирга ўқишганини қайд этган.
“Мен ҳам Усмонхон Aлимов билан кўп марта учрашганман. Биз нафақат Грознийда, балки Ўзбекистонда ҳам кўришганмиз. Тошкентга сафарим чоғида у мени жуда самимий кутиб олди, юқори даражадаги меҳмондўстликни таъминлади, Aҳмад Ҳожи билан ўқиган йилларини эслади ва бу ҳақда гапирди. У жуда доно, тақводор ва камтар одам эди”, дейди у.
Қодиров Усмонхон Aлимовни бутун мусулмон олами танигани, ҳурмат қилгани ва қадрлаганини таъкидлаган.
“У ўз ҳаётини Ислом динини ўрганиш ва тарқатишга бағишлаган, у Қуръон ва Суннат ҳақида бебаҳо билим олган кўплаб таниқли инсонларни тарбиялаган. 2006 йилдан Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси вазифасида фаолият олиб борган. Шайх марузаларида ҳар доим яхшиликка чақириб, ҳаромдан эҳтиёт бўлишни айтган. Шу кунларда бизнинг қалбимиз қардош Ўзбекистон халқи билан. Ўзбекистоннинг ҳурматли Президенти Шавкат Мирзиёевга, Шайх Усмонхон Aлимовнинг оиласи ва яқинларига самимий ҳамдардлик билдираман! Aллоҳ таоло биродаримизга раҳм қилсин!” деган Чеченистон раҳбари.
Эслатиб ўтамиз, Усмонхон Алимов ўпка ва қон-томир касалликлари, хусусан ўпка пневмонияси бўйича Москвадаги шифохонада даволанаётганди. Унинг вафоти муносабати билан Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ҳам ҳамдардлик билдирди.
LiveБарчаси