Рамзан Қодиров Сулаймоний ўлимига муносабат билдирди

Олам

image
Эроннинг “қўли етадиган”  АҚШ базалари сони очиқланди north_east

Эроннинг “қўли етадиган” АҚШ базалари сони очиқланди

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Эрон Ислом Республикаси Ислом инқилоби посбонлари корпусининг “Қудс” махсус бўлинмаси генерали Қосим Сулаймонийнинг АҚШ ҳужуми натижасида ўлдирилишига муносабат билдирди.

“Бағдодда Эроннинг “Қудс” махсус бўлинмаси қўмондони Қосим Сулаймоний ўлдирилди. Пентагон бу Америка қуролли кучларининг иши эканини айтди.

Кўплаб сиёсатчилар, жумладан, БМТ масъуллари расмий Вашингтоннинг ҳужумини қоралади. АҚШнинг суверен давлат ҳудудига ҳужум қилиш методи диққат марказида бўлиб турибди.

АҚШ хатти-ҳаракатлари Яқин Шарқда кутиб бўлмайдиган оқибатларга олиб келиши мумкин. Бу ҳеч кимни бефарқ қолдира олмайди”, дейди Қодиров.

Эслатиб ўтамиз, Яқин ва Ўрта Шарқнинг энг кўзга кўринган кишиси бўлган Қосим Сулаймоний 3 январга ўтар кечаси Бағдод аэропортига ҳаво ҳужуми вақтида ҳалок бўлди. Эрон ўз генерали учун АҚШдан аёвсиз қасос олишга ваъда берди.

АҚШ Сулаймонийнинг ўлимига муносабат билдириб, Эрон ҳеч қачон урушда ғолиб бўлмаслигини, шу билан бирга, музокаралардаги муваффақиятсизликларга ҳам чидай олмаслигини таъкидлади.

Маълумот учун, АҚШ Сулаймонийни Бағдоддаги Америка элчихонасига ҳужум уюштиришда айблади. Бундан ташқари, Трамп Сулаймоний миллионлаб одамлар ўлимига жавобгар эканини маълум қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ-Эрон Рамзан Қодиров Қосим Судаймоний

Баҳолаганлар

3592

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг