Эроннинг “қўли етадиган” АҚШ базалари сони очиқланди

Олам

image
Ғазабланган Эрон Сулаймоний учун АҚШдан қасос олмоқчи north_east

Ғазабланган Эрон Сулаймоний учун АҚШдан қасос олмоқчи

Эрон АҚШнинг 36 та базасига ҳужум қилиши мумкин. Айнан шунча базага Эрон зарбаси етиб боради. Бу ҳақда Эрон миллий хавфсизлик ва ташқи сиёсат қўмитаси бошлиғи Мужтабо Зулнур Қосим Сулаймоний ўлдирилганидан кейин маълум қилди.

“Агарда америкаликлар минтақадаги бошқа давлатларда жойлашган кучларимизни нишонга оладиган бўлса, америкаликларни нишонга олишимиз янада осон бўлади”, дейди Мужтабо Зулнур.

Унинг таъкидлашича, энг яқин АҚШ базаси Баҳрайнда жойлашган. 

3 январга ўтар кечаси Бағдод аэропорти ҳудудида АҚШ авиазарбалари оқибатида Ислом инқилоби посбонлари корпуси (ИИПК) таркибидаги “Қудс” махсус бўлинмаси қўмондони генерал Қосим Сулаймоний ҳалок бўлди.

Эрон Олий раҳнамоси Оятуллоҳ Али Хоманаий Ироқда генерал Қосим Сулаймоний ўлдирилгани сабабли мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилди ва АҚШдан бунинг учун қасос олишга ваъда берди.

“Қудс” бўлинмасига Қосим Сулаймонийнинг ўринбосари Исмоил Қоони қўмондон этиб тайинланди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ-Эрон Қосим Сулаймоний Қудс

Баҳолаганлар

673

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг