Рамзан Қодиров “Халқ отаси” бўлди

Олам

image

Аввал хабар берганимиздек, Чеченистон республикаси парламентида Чеченистон раҳбарига “Мехкан да” (“Халқ отаси”) унвонини бериш таклиф қилинганди. Бугун, 10 февраль куни эса ушбу ҳужжат депутатлар томонидан бир овоздан маъқулланди. Бу ҳақда республика парламенти спикери, Магомед Даудов ўз Telegram каналида маълум қилди.

Қонунга кўра, Чеченистон раҳбари Чеченистон Республикаси Конституциясининг, инсон ҳуқуқи ва эркинликларининг кафолати ҳисобланади. Шунингдек, у қонун устуворлигини, мамлакатнинг хавфсизлиги ва ҳудудий яхлитлигини таъминлаш, фуқороларнинг тинчлиги ва тотувлигини сақлаш бўйича чора-тадбирлар кўриш ҳуқуқига эга.

Магомед Даудовнинг айтишича, ушбу ўзгартиришдан мақсад Чеченистон Республикасида давлат тили бўлган чечен тилида вилоят раҳбари унвонини қўллашда бир хилликни ўрнатиш бўлган.

“Жорий йилда депутатлар Чеченистон Республикаси раҳбари, Россия Қаҳрамони, азиз биродарим Рамзан Ахматович Қодиров ташаббусларини қонунчиликда қўллаб-қувватлаш, фуқароларимизнинг турмуш даражасини ошириш, иқтисодиёт ва ижтимоий соҳани ривожлантириш, шунингдек, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятини такомиллаштириш бўйича юқори сифатли минтақавий қонунчилик базасини яратиш бўйича ўз фаолиятини давом эттиради”, деб ёзган Даудов.

Алибек Бейжанов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Рамзан Қодиров “Халқ отаси”

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг