Рамзан Қодиров фахрий журналист бўлди
Олам
−
24 Декабрь
1782Чеченистон Республикаси раҳбари Рамзан Қодиров фахрий журналист сифатида тан олинди. Бу ҳақда Қодиров Telegram каналида маълум қилди.
17 декабрь куни Грозний шаҳрида Аҳмад-Ҳожи Қодиров хотирасига бағишланган “Олтин қалам” халқаро журналистик мукофотни топшириш маросими бўлиб ўтган. Тадбир доирасида Чеченистон раҳбарига “ОАВ соҳасини ривожлантириш учун зарур шарт-шароитлар яратгани” ва “Журналистлар ҳамжамиятини жаҳон миқёсида қўллаб-қувватлагани учун” диплом топширилган.
Бундан ташқари, Қодиров таниқли журналистларга мукофотлар топширган. Хусусан, Россия давлат телерадиокомпаниясининг ҳарбий мухбири Александр Сладков мукофотнинг гран-присини қўлга киритган. Чеченистон раҳбари, шунингдек, ҳарбий мухбир ва Донецк давлат телерадиокомпанияси директори Андрей Руденкога “Чеченистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист” фахрий унвонини берган.
Маълумот учун, Аҳмад-Ҳожи Қодиров номидаги мукофот ҳар йили энг иқтидорли ва ўзига хос санъат асарларини яратганлик ва маданият соҳасидаги ижодий ва тадқиқот лойиҳаларини амалга оширганлик учун берилади.
Рамзан Қодиров эса 2021 йилдаёқ журналистлар жамоасига қўшилган. Ўшанда у Грозний телеканалидан "сифатли контент ва республикада бўлаётган воқеаларни ёритишда ёрдам бергани учун" 45 минг рубль мукофот олган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия Президенти Владимир Путин Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировга II даражали “Ватанга хизматлари учун” орденини топширганди.
LiveБарчаси