Рамос терма жамоадаги фаолиятини тугатди

Спорт

image

ПСЖ ҳимоячиси Серхио Рамос Испания терма жамоасидаги фаолиятини якунлади. Бу ҳақда у Instagram'даги саҳифасида маълум қилди.

“Испания терма жамоаси билан хайрлашиш вақти келди. Бугун эрталаб менга ҳозирги бош мураббий Луис де ла Фуэнте қўнғироқ қилди ва мени терма жамоада кўриш нияти йўқлигини айтди. Афсуски, бу мен узоқ давом этади деб умид қилган саёҳатимнинг охири эди", дейди Рамос.

У Испания терма жамоасида ўйинлар сони бўйича рекордчи ҳисобланади. Футболчи “қизил фурия” таркибида 180 та баҳсда майдонга тушган. 

Рамос 2021 йилдан бери ПСЖда ўйнаб келмоқда, бунгача Серхио “Реал” ва “Севилья” клубларида тўп сурган. Ҳимоячи “Реал” сафида беш карра Испания чемпиони ва тўрт марта Европа Чемпионлар лигаси ғолиби бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

Серхио Рамос ПСЖ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг