Рамос маоши қисқаришига рози бўлмади
Спорт
−
26 Май 2023 3503 1 дақиқа
ПСЖнинг испаниялик ҳимоячиси Серхио Рамосга янги шартнома таклиф қилди. Бу ҳақда “Marca” хабар берди.
Манбага кўра, парижликлар футболчига янги бир йиллик шартнома таклиф қилган. Янги шартномага кўра, ПСЖ футболчининг маошини икки баробарга камайтирмоқчи. Бироқ Рамос бу таклифга рози бўлмади.
Айни дамда Рамос бошқа жамоалардан таклиф кутмоқда. Тахминларга кўра, Саудия Арабистонидаги клублардан бири ҳимоячига мўмайгина таклиф билан чиқиши мумкин.
Рамос 2021 йилдан буён ПСЖда тўп суриб келмоқда. Футболчи Франция клубига Мадриднинг “Реал” клубидан кўчиб ўтганди. ПСЖ ва Рамос ўртасидаги шартнома жорий мавсум охиригача амал қилади. Ҳимоячи жорий мавсум парижликлар сафида барча турнирларда 43 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол ва 1 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Live
БарчасиНавоийда Қорбоболар паради ўтказилди
25 Декабрь
Мария Захарова 50 ёшга тўлди
25 Декабрь