Рамос фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин
Спорт
−
04 Октябрь
4710Эркин агент ҳисобланган испаниялик ҳимоячи Серхио Рамос фаолиятини Туриннинг “Ювентус” клубида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда “Tuttosport” хабар берди.
Манбага кўра, “Ювентус” жароҳати туфайли узоқ вақт майдонга туша олмаган бразилиялик Глейсон Бремерга ўринбосар қидирмоқда. “Кекса сеньора” раҳбарияти “Реал”нинг собиқ сардорини ҳозирги вазиятда Тиаго Мотта жамоасини кучайтиришга қодир, деб ҳисобламоқда.
38 ёшли Рамос 2023 йилнинг ёзида эркин агент сифатида “Севилья”га қайтган эди. Ўтган мавсумда ҳимоячи андалусияликлар сафида барча турнирларда 37 та ўйин ўтказиб, 7 та гол ва битта голли узатмага муаллифлик қилди. Ёзги мавсум оралиғида футболчининг жамоа билан шартномаси тугади. “Transfermarkt” интернет порталига кўра, футболчининг тахминий нархи 2,5 миллион еврони ташкил қилади.