Рамазон ойида Саудия Арабистони масжидлари ёпилади
Олам
−
07 Апрель 2020 8341 1 дақиқа
Саудия Арабистони коронавирус сабабли одамлар кўп тўпланадиган маросим ва тадбирларни чеклашни режалаштирмоқда. Хусусан, апрелнинг охирида кириб келадиган муқаддас Рамазон ойида ҳам ибодат учун масжидларга келишни ҳам чекламоқчи. Бу ҳақда қироллик соғлиқни сақлаш вазири Муҳаммад Абдул Али маълум қилмоқда.
“Барчамиз Рамазондаги ибодатларни соғиндик. Лекин коронавирус бартараф этилмас экан, ўрнатилган чекловлар давом этади”, дейди Абдул Али.
Кеча, 6 апрель куни Саудия Арабистони ҳукумати қатор шаҳарларда комендантлик соатини жорий этди. Бу шаҳарларга пойтахт Ар-Риёднинг бир қисми, Макка, Мадина, Жидда, Даммам, Даҳран, шунингдек, Ал-Қотиф ва Ал-Хубар провинциялари киради.
Сўнгги маълумотларга кўра, Саудия Арабистонида коронавирусга 2 605 нафар одам чалинди. 551 бемор шифо топган бўлса, 38 киши вафот этди.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025