Рамазонда кўплаб афғонистонликлар озиқ-овқатсиз қолмоқда

Олам

image

Рамазон ойида Афғонистонда миллионлаб одамлар озиқ-овқат таъминотисиз қолмоқда ва уларнинг кўпчилиги қаердан егулик топишни билмайди. Бу ҳақда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш бўйича бошқармасига (OCHA)  таяниб, “Ariana News” хабар берди.

Нашрнинг ёзишича, ҳозирда Афғонистонда 14,8 миллион одам озиқ-овқат танқислигидан азият чекмоқда. Бу борада 3,1 миллион киши фавқулодда вазият ёқасига келиб қолган. Шунингдек, БМТ агентлиги инсонпарварлик ёрдами талаб қилаётган одамлар сони ортиб бораётган бир пайтда маблағнинг қисқараётганидан хавотир билдирган.

OCHA маълумотларига кўра, Афғонистонда ёрдамга муҳтожларга зарур бўлган 1,9 миллиард доллар маблағдан атиги 9,9 миллион доллари ажратилган. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш бўйича бошқармаси халқаро ҳамжамиятни Афғонистон халқига ёрдамни давом эттиришга чақирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили декабрь ойида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг топшириғи билан Афғонистон аҳолисини бепул тиббий кўрикдан ўтказиш, зарур озиқ-овқат ҳамда дори-дармон воситалари шаклидаги жами 9 вагондан иборат “Саломатлик” тиббий-санитар ёрдами Афғонистонга юборилган эди. Инсонпарварлик юклари Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов ҳамда Транспорт ва Ташқи ишлар вазирликлари, шунингдек, “Ўзбекистон темирйўллари” АЖ мутасаддилари томонидан етказиб берилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Афғонистон озиқ-овқат таъминоти

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг