Рақобат қўмитаси поезддаги ноқулайликларни назоратга олганини эълон қилди
Жамият
−
13 Июль
6184Аввалроқ, бир нечта ўзбек санъаткорлари йўловчи поезднинг шароити ёмонлиги, жумладан, совитиш тизими ишламаётгани, том қисмидан қум тушиб, нафас олишга халал бераётганидан шикоят қилганди. Рақобат қўмитаси ҳозирда ушбу вазиятни назоратга олганини маълум қилди.
Билдирилишича, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси бу ҳолатларни ўрганиш ва аниқлик киритиш бўйича “Ўзтемирйўлйўловчи” АЖга тегишли тартибда сўров юборган. Ҳозирда қўмита томонидан бу каби ҳолатлар юзасидан тегишли ўрганиш ишлари олиб борилаётгани айтилади.
“Юқоридаги ҳолатлар ҳам шу ўрганишлар доирасида кўриб чиқилишини ва ушбу ҳолатлар қўмитанинг назоратига олинганлигини маълум қиламиз. Ўрганиш якунлари юзасидан қўшимча ахборот тақдим этилади”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ “Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ йўловчи вагон жуда эски экани, шунингдек, ўрнатилган совитиш тизимининг техник шартларига кўра, ташқи ҳаво ҳарорати 40 даражадан кўтарилганда тизимнинг совитиш функцияси яхши ишламаганини билдирганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь