Рақобат қонунчилигини бузган цемент корхонасига иш қўзғатилди

3-саҳифа

image

Манипуляция ҳаракатларини содир этган “Shaffof sement sanoat” МЧЖга нисбатан иш қўзғатилди. Бу ҳақда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси хабар берди.

Қайд этилишича, Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан  ўтказилган мониторнинг натижасида, “Shaffof sement sanoat” МЧЖ ҚК томонидан 2023 йил январь-декабрь ва 2024 йил январь-июль ойларида 298 та ҳолатда 20 645 тонна цемент маҳсулотини биржа савдоларига қўймасдан тўғридан-тўғри шартномалар орқали сотилгани маълум бўлган.

Шунингдек, ушбу маҳсулотни 2023-2024 йиллар давомида сотиш кунларидаги нархлари  2023-2024 йиллар давомида биржа савдоларида шаклланган ўртача биржа котировка нархлари билан таққосланганда 298 та ҳолатда маҳсулот нархларини юқори қўллаш натижасида жами 669 млн сўмга яқин миқдорда тафовут (фарқ) ҳолатлари аниқланган.

Маълумот учун, Вазирлар Маҳкамасининг 170-сонли қарори билан тасдиқланган Низомга мувофиқ, “Юқори ликвидли ва (ёки) монополь маҳсулотларни тўғридан-тўғри шартномалар бўйича сотиш” ҳаракатлари манипуляция деб ҳисобланади.

Юқоридагиларга мувофиқ, Фарғона вилояти ҳудудий бошқармасининг Махсус комиссияси томонидан “Рақобат тўғрисида”ги қонуннинг 29-моддаси талаблари бузилиши аломатлари билан “Shaffof sement sanoat” МЧЖ ҚКга нисбатан иш қўзғатилиб, натижаси юзасидан белгиланган тартибда тегишли таъсир чораси қўлланилди.

Эслатиб ўтимиз, аввалроқ Рақобат қўмитаси томонидан реклама қонунчилиги бузилиши юзасидан “Hamkorbank” АТБга нисбатан молиявий жарима қўлланилганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

семент

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар