Рафаҳда Исроил ва Миср ҳарбийлари ўртасида тўқнашув юз берди

Олам

image

Миср ва Ғазо сектори чегарасида жойлашган Рафаҳ назорат-ўтказиш пунктида Исроил ва Миср ҳарбийлари ўртасида тўқнашув  бўлди. Бу ҳақда Исроил армияси  хабар берди.

Хабарда айтилишича, ҳодиса юзасидан суриштирув ишлари бошланган. 

“Шу мақсадда Миср томони билан алоқалар олиб борилмоқда”, дея қўшимча қилди армия матбуот хизмати.

Исроил матбуоти хабарига кўра, можаро чоғида бир Исроил армияси аскари ҳалок бўлган. Миср Қуролли кучларининг расмий вакили Ғариб Абдул Ҳафиз ҳам мисрлик хавфсизлик хизмати ходими ҳалок бўлганини маълум қилган.

Мисрнинг “Al-Qohira al-Ihbariya” телеканалининг хавфсизлик тузилмаларидаги манбасига таяниб, хабар беришича, дастлаб Рафаҳ назорат-ўтказиш пункти яқинида исроиллик аскарлар ва Фаластин қуролли қаршилик кўрсатиш тарафдорлари отишма содир этган.

Манбага кўра, тергов натижасида олинган дастлабки маълумотлар Исроил ва Фаластин томонлари ўртасида ўт очиш сабабларини бартараф этиш учун зарур чораларни кўришга мажбур бўлган. Манба, шунингдек, Миср расмийлари аллақачон махсус тергов комиссияларини тузганини, уларнинг аъзолари бундай вазиятнинг юзага келишига ким масъул эканини аниқлаши ва келажакда бундай ҳолат такрорланмаслиги учун барча имкониятларни ишга солиши кераклигини таъкидлади.

Маълумот учун, 7 май куни Исроил ҳарбийлари Ғазо секторининг Миср билан чегарасидаги Рафаҳ чегара пунктининг Фаластин томонини назорат остига олди. Бунга жавобан 11 май куни Қоҳира яҳудий давлати билан қуруқликдан ўтиш бўйича кейинги ҳаракатларини мувофиқлаштириш ниятида эмаслигини маълум қилди ва бир неча кундан кейин у назорат-ўтказиш пунктини ёпиб қўйгани ва Фаластин анклавидаги аҳолига гуманитар ёрдам етказиш жараёнини тўхтатгани учун тўлиқ жавобгарликни Исроил зиммасига юклади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Исроил армияси Рафаҳга қўшимча бўлинмалар юборган эди.

Маъмура Тўраева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Исроил Рафаҳ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг