Раҳмоналиев “Олд Траффорд”да, Ҳусанов Португалияда: ЕЧЛ тақвими эълон қилинди

Спорт

image

UEFA ўзининг расмий веб-сайтида 2026-2027 йилги Чемпионлар лигаси мавсумининг умумий босқичи тўлиқ тақвимини эълон қилди.

Унда ўзбекистонлик футболчилар Умарали Раҳмоналиев ва Абдуқодир Ҳусановни Чемпионлар лигасининг биринчи турида қаерда ўтказишини билиб олди. Раҳмоналиев жамоаси билан дастлабки турда Манчестердаги машҳур “Олд Траффорд” стадионига ташриф буюриб, “Манчестер Юнайтед”га қарши майдонга тушади. Ҳусанов эса ўз клуби билан Португалияга сафар қилиб, у ерда маҳаллий “Порту” жамоага қарши баҳс олиб боради.

Чемпионлар лигасининг умумий босқичида ҳар бир жамоа саккизтадан ўйин ўтказади – тўрттаси ўз майдонида ва тўрттаси сафарда.

Янги мавсумдан бошлаб клубнинг кетма-кет уч мавсум давомида бир рақиб билан ўз майдонида ўйнашига йўл қўймайдиган янги қоида ҳам кучга кирди.

Чемпионлар лигаси умумий босқичининг биринчи тури уч кун – 8, 9, 10 сентябрь кунларига бўлиб ўтади. Қолган турларда учрашувлар икки кунга тақсимланади.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг