Диний таълим муассасалирга ҳужжат қабул қилиш тартиби эълон қилинди

Жамият

image

Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус ислом таълим муассасаларига 2020-2021 ўқув йили учун абитуриентлар ҳужжатлари масофавий тарзда qabul.muslim.uz сайти орқали қабул қилинади.

Ўрта махсус ислом таълим муассасаларига ҳужжатлар 2020 йилнинг 15 июнидан 5 июлигача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

Талаб қилинадиган ҳужжатлар:

•    паспорт (электрон шаклда);
•    аттестат ёки диплом (академик лицей, ўрта махсус касб-ҳунар коллежини тамомлаганлик тўғрисида) электрон шаклда;
•    тил билиши тўғрисидаги сертификат (аттестат ёки дипломида ёзилган чет тилидан бошқа хорижий тилда топширмоқчи бўлганлар учун) электрон шаклда.

Олий диний таълим муассасаларига:

•    Тошкент ислом институти ва Мир Араб Олий мадрасасига 2020 йилнинг 15 июнидан 15 июлигача (шу куни ҳам);
•    Ҳадис илми мактабига 2020 йилнинг 15 июнидан 5 июлигача (шу куни ҳам).

Талаб қилинадиган ҳужжатлар:

•    паспорт (электрон шаклда);
•    ўрта махсус ислом таълим муассасасини тамомлаганлик тўғрисидаги ҳужжат (диплом) электрон шаклда.


Мақола муаллифи

Теглар

ОТМ имтиҳон диний таълим

Баҳолаганлар

123

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг