Навоийда эр-хотин 3 нафар фарзанди билан карантин ҳудудидан қочиб кетди

Жамият

image

Навоий вилоятида Тошкент шаҳридан келганидан кейин карантинга олинган оила - эр, хотин ва уларнинг уч нафар фарзанди карантин ҳудудидан кетиб қолгани аниқланди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Кеча, 6 апрель куни Навоий вилояти, Нурота туманида яшовчи Ш.С. (аёл), турмуш ўртоғи Б.Б. ва уч нафар фарзанди билан Тошкент шаҳридан қайтиб келганлиги сабабли, Нурота тумани Санитария эпидимиология-осойишталик маркази томонидан карантинга олинган бўлсада, карантинга олинган хонадонидан ўзбошимчалик билан чиқиб кетганлиги аниқланиб, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддаси билан маъмурий жавобгарликка тортилган.

Карантин қоидалари ва саниятария чекловларига риоя қилиш юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилишига қарамасдан, ҳамон қоидабузарлик ҳолатлари кузатилмоқда. 

Мисол учун, 6 апрель куни Жиззах вилояти, Пахтакор тумани, “Олтинкўл” маҳалласида яшовчи 1991 й.т. Ж.Р., Навоий вилояти, Хатирчи туманида яшовчи Б.С., Қорақалпоғистон Республикаси, Нукус шаҳри, С.Камалов кўчасида яшовчи 1987 й.т. Ж.Б., Жиззах вилояти, Зафаробод тумани, Лолазор қишлоғида яшовчи 1998 й.т. О.Х. жамоат жойида тиббий ниқобсиз юрганликлари аниқланиб, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддаси билан маъмурий жавобгарликка тортилганлар.

6 апрель куни Қорақалпоғистон Республикаси, Нукус шаҳри, С.Камалов кўчасида яшовчи 1987 й.т. Ж.Б. ва Нукус шаҳри, Мажитов кўчасида яшовчи 1979 й.т. Т.А. рухсатномасиз ўз транспортларида бемақсад юрганликлари аниқланиб, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддаси бўйича жавобгарликка тортилиб, автомашиналари жарима майдончасига жойлаштирилган. 

Карантин тадбирлари эълон қилинган вақтдан бугунги кунга қадар республикамиз бўйича карантин қоидаларига амал қилмаслик билан боғлиқ жами – 32 649 та ҳолат аниқланган. Улар:

•    Тошкент шаҳрида – 5 284 та ҳолат; 

•    Фарғона вилоятида – 4 088 та ҳолат;

•    Тошкент вилоятида – 3 910 та ҳолат;

•    Самарқанд вилоятида – 3 194 та ҳолат;

•    Қашқадарё вилоятида – 2 877 та ҳолат;

•    Наманган вилоятида – 2 171 та ҳолат;

•    Сирдарё вилоятида – 2 161 та ҳолат;

•    Андижон вилоятида – 1 781 та ҳолат;

•    Жиззах вилоятида – 1 613 та ҳолат;

•    Сурхондарё вилоятида – 1 533 та ҳолат;

•    Хоразм вилоятида – 1 330 та ҳолат;

•    Бухоро вилоятида – 1 320 та ҳолат; 

•    Қорақалпоғистон Республикасида – 1 042 та ҳолат;

•    Навоий вилоятида – 345 та ҳолатни ташкил этмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

183

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг