Ўзбекистоннинг 15 фоиз аҳолиси электр энергиясисиз қолди
Жамият
−
09 Апрель 2020
86158-9 апрель кунлари ноқулай об-ҳаво сабабли Ўзбекистоннинг кўпгина ҳудудларида электр энергиясининг узилиши ҳолатлари кузатилмоқда.
Энергетика вазирлигининг хабар беришича, ёмғир ва қор ёғиши сабаб кўплаб дарахтларнинг шохлари синиши кузатилган. Натижада электр тармоқларининг шикастланиши ва автоматик узилишлар юз берган. Натижада мамлакат бўйлаб истеъмолчиларнинг 15 фоизи энергия таъминотисиз қолган.
Қайд этилишича, “Минтақавий электр тармоқлари” ОАЖнинг таъмирлаш гуруҳлари Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида таъмирлаш-тиклаш ишларини амалга оширмоқдалар.
Энергетика вазирлиги, электр таъминотидаги узилишлар электр энергиясининг танқислиги билан боғлиқ эмаслигини таъкидлаган. Чунки ҳозирги пайтда меъёридан ортиқча электр энергияси ишлаб чиқарилмоқда. Карантин шароитида кўплаб ишлаб чиқариш объектлари ишламаётгани сабаб Ўзбекистонда истеъмол қилинадиган электр энергиясининг умумий ҳажми камайган.
Ноқулай об-ҳаво шароити туфайли узилган энергия таъминотини тиклаш чоралари бутун мамлакат бўйлаб давом эттириляпти.
Аввалроқ, биргина Тошкент шаҳрида 44 та электр тармоқларида узилиш бўлгани ҳақида хабар берган эдик.
LiveБарчаси
Путин халқига мурожаат қилди.
21 Ноябрь