Тошкент ва Самарқанддаги психотроп моддалар рекламаси учун жавобгарлар топилди

Жамият

image
Ўзбекистонлик блогер гиёҳванд моддалар рекламасига алоқадорликда айбланмоқда north_east

Ўзбекистонлик блогер гиёҳванд моддалар рекламасига алоқадорликда айбланмоқда

Ўтган йилнинг ноябрь ойида Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида республикада тақиқланган психотроп препаратларни сотувчи сайтни коди- QR кўрсатилган юклаш акс эттирилган реклама конструкциялари ўрнатилгани аниқланганди.

Монополияга қарши курашиш қўмитаси республикада тақиқланган психотроп препаратларни тарғибот қилувчи сайт тўғрисидаги реклама конструкциялари бўйича кўриб чиқилган ишларнинг якуни тўғрисида маълумот берди.

Олиб борилган ўрганишлар натижасида, Тошкент шаҳрининг Оҳангарон шоссеси ва Чўлпон (Крестик) кўчалари кесишган жойда, ҳамда Самарқанд шаҳрининг Фирдавсий кўчаларида юқорида қайд қилинган реклама баннерлари ўрнатилгани маълум бўлди.

Қўмитанинг Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси томонидан ўтказилган ўрганишлар бўйча қуйидаги хулоса тақдим этилди.

Психотроп препаратларни сотувчи сайтни юклаш коди кўрсатилган баннерлар Самарқанд шаҳрида рўйхатдан ўтган “Хамдамов Санжар Самадович” ЯТТнинг буюртмасига кўра “Media lux” ХК томонидан ўрнатилгани маълум бўлди. Шартнома шартига кўра, реклама баннерининг эскизи (нусҳаси) “Хамдамов Санжар Самадович” ЯТТ томонидан тайёрланган ва “Media lux” ХК тақдим этилган. “Media lux” ХК ўз навбатида уни босиб чиқарган ва юқорида кўрсатилган манзилдаги жойга ўрнатган. Бир қараганда бу ерда хеч қандай ажабланарли ҳолатни ўзи йўқ: буюртма олинди, имло хатолари борми-йўқми текшириб чиқилди. Бироқ, масаланинг ҳуқуқий томонига эътибор берилмаган. (қонунларни билмаслик жавобгарликдан озод этмайди!).

Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги мутахассислари “Media lux” ХК Қозоғистон Республикаси пойтахти Нурсултон шаҳрида ҳам худди шунга ўхшаш холат содир этилгани кўрсатилган холда, кўриб чиқилган иш бўйича якуний хулосаларни тақдим этдилар.

Тақдим этилган материаллар билан танишиб чиққан “Media lux” ХК  томонидан Тошкент шаҳрида ўрнатилган реклама конструкцияси демонтаж қилиниб, ушбу тўғрисида  Агентликка жавоб хати юборилди.

Шундай қилиб, реклама берувчи ва буюртмчининг ( “Media lux” ХК ва “Хамдамов Санжар Саматович” ЯТТ) хатти-ҳаракатлари “Реклама тўғрисида”ги қонуннинг 6-моддасини бузилиши деб талқин қилинди.

Самарқанд ҳудудий бошқармасининг хулосаси:

Худди шундай, ўзи фаолият кўрсатаётган Самарқанд шаҳрида ҳам “Хамдамов Санжар Самадович” ЯТТ томонидан ўша реклама баннерини ўрнатишга буюртма берилган. Бу сафар буюртмани бажариш учун “Вохидов Бехзод Абдувахобович” ХК билан шартнома тузган.

Эслатиб ўтамиз, ушбу реклама баннери  Самарқанд шаҳрининг Фирдавсий кўчасига ўрнатилган эди. Бу ҳолат ҳам “Реклама тўғрисида”ги қонуннинг 6-моддасини бузилиши деб топилди.

Натижада, ҳар иккала ҳолат бўйича ишлар  Тошкент шаҳар Юнусобод тумани маъмурий судига ва Самарқанд шаҳар маъмурий судига топширилди.

“Media lux” ХКсининг иши бўйича суд хали бўлиб ўтмади.  Реклама берувчи-буюртмачи “Хамдамов Санжар Саматович” ЯТТ ва реклама конструкциясининг эгаси – реклама тарқатувчи “Вохидов Бехзод  Абдувахобович” ХК иши Самарқанд шаҳар маъмурий суди томонидан   кўриб чиқилди ва уларнинг ҳар бирига томонидан 1 млн 115 минг сўм миқдорида жарима тўлаш тўғрисида суднинг қарори чиқарилди.

Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан  “Реклама тўғрисида”ги ва “Маъмурий жавобгарлик тўғрисида”ги қонунларга  тегишли ўзгартиришлар киритиш тўғрисида таклифлар тайёрланган.

Ишлаб чиқариш, сотиш ва реклама қилиниши Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги билан тақиқланган  маҳсулотларни реклама қилганлик учун  – базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 дан 50 баробаригача жарима белгиланади.

Ишлаб чиқариш, сотиш ва реклама қилиш Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги билан тақиқланган маҳсулотларни олдинга олиб чиққанлик учун жисмоний шахсларга – базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баробари ва юридик шахслар учун – 15 баробаригача жарима белгиланади.


Мақола муаллифи

Теглар

реклама психотроп модда

Баҳолаганлар

31

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг