Коронавирус Ўзбекистонга кириб келдими? ССВ баёнот билан чиқди

Жамият

image

Ижтимоий тармоқларда коронавирус инфекцияси Ўзбекистонга кириб келганлиги ҳақида хабарлар пайдо бўлди. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, ушбу хабарлар ҳеч қандай асосга эга эмас. Улар мутлақо ёлғон бўлиб, айни пайтга қадар мамлакатда коронавирус касаллиги умуман қайд этилмаган.

Таъкидланишича, Ўзбекистон Республикасига юқумли касалликлар, жумладан, “COVID-19” коронавирус инфекцияси кириб келишининг олдини олиш мақсадида давлат чегараларидаги мавжуд 53 та санитария-карантин пунктида қатъий назорат ўрнатилган. Ушбу пунктлар замонавий тиббий жиҳозлар билан тўлиқ таъминланган.

Маълумотларга кўра, аҳоли ўртасида коронавирус инфекцияси бўйича эпидемиологик барқарорликни таъминлашга йўналтирилган барча профилактик ва эпидемияга қарши назорат тадбирлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан халқаро тиббий санитария талаблари асосида амалга оширилмоқда. Бу борада Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳамда маҳаллий мутасадди вазирлик ва идоралар билан ҳам ҳамкорикда тизимли фаолият олиб борилмоқда.

“Афсуски, юқоридаги каби ёлғон хабарлар аҳолининг саросимага тушишига сабаб бўлмоқда. Шу боис, Соғлиқни сақлаш вазирлиги аҳолидан коронавирус инфекцияси билан боғлиқ вазиятдан хавотирга тушмасликларини, агар ушбу ҳолат билан боғлиқ саволлар бўлса, вазирлик ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигининг (71) 276-46-65, (71) 276-49-66 телефон рақамларига мурожаат қилишларини сўрайди”, дейилади ССВ баёнотида.
 


Мақола муаллифи

Теглар

ССВ коронавирус

Баҳолаганлар

1205

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг