QazaqGaz октябрь ойидан Ўзбекистонга Россия газини ташишни бошламоқчи
Олам
−
20 Июль 2023
3841Қозоғистоннинг QazaqGaz ширкати жорий йилнинг октябрь ойидан Ўзбекистонга Россия газини ташишни йўлга қўймоқчи. Бу ҳақда компания бошқаруви раиси Санжар Жаркешовнинг матбуот хизмати Атирау вилоятига ташрифи якунлари бўйича хабар берди.
“Миллий компания раҳбари Марказий Осиё магистрал газ қувурининг Қозоғистон қисми – Россия газини Қозоғистон Республикаси ҳудуди орқали Ўзбекистон Республикасига ташиш маркази бўйича тайёргарлик ишларининг боришини кўздан кечирди. Ўзбекистонга газ транзити 2023 йил октябрь ойидан бошланиши режалаштирилган”, дейилади Казинформ агентлиги хабарида.
Шунингдек, компания барча техник тадбирлар тасдиқланган жадвалга мувофиқ тўлиқ ҳажмда амалга оширилаётганини таъкидлади.
Июль ойи ўрталарида Россиянинг “Газпром” компанияси ва QazaqGaz ўртасида Санкт-Петербург халқаро иқтисодий форуми доирасида Россия табиий газини Ўзбекистон истеъмолчилари учун ташиш бўйича келишув имзоланган эди. Газпром 2023 йилнинг тўртинчи чорагида Қозоғистон орқали Ўзбекистонга газ етказиб беришни бошлаши мумкинлигини маълум қилди.
Ўтган йилнинг ноябрь ойида Россия Ўзбекистон ва Қозоғистонга уч давлатнинг ушбу соҳадаги тижорий манфаатларини мувофиқлаштириш учун “уч томонлама газ иттифоқи” тузишни таклиф қилган эди. Жорий йилнинг январь ойида Ўзбекистон ва Қозоғистон энергетика вазирликлари “Газпром” билан ҳамкорлик режасини имзолаган эди.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг ноябрь ойида Россия Ўзбекистон ва Қозоғистонга ушбу соҳадаги уч давлатнинг тижорат манфаатларини мувофиқлаштириш учун “уч томонлама газ иттифоқи” тузишни таклиф қилган эди. 2023 йил январида Ўзбекистон ва Қозоғистон энергетика вазирликлари “Газпром” билан ҳамкорлик режасини имзолаган.
Жорий йилнинг апрель ойида Ўзбекистон Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов Ўзбекистонга Россиядан газ етказиб бериш “Марказий Осиё – Марказ” газ қувури орқали амалга оширилиши режалаштирилаётганини маълум қилди.
LiveБарчаси