Карантин қоидаларини бузган ҳуқуқбузарлар ичида чет эл фуқароси ҳам бор

Жамият

29

Ўзбекистонда карантин қоидаларини бузган  фуқароларга жами 61 882 500 сўм миқдорида жарима жазоси қўлланилди. Бу ҳақда Олий суд Матбуот хизмати хабар бермоқда.  

Маълум бўлишича, ҳозирги пайтга қадар маъмурий судлар томонидан жами бўлиб 192 нафар шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 54-моддаси (эпидемияларга қарши курашиш қоидаларини бузиш) билан маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳақидаги ишлар кўрилган. Ушбу шахслардан 178 нафар шахсга нисбатан жами 61 882 500 сўм миқдорида жарима жазоси тайинланган, 14 нафар шахсга нисбатан иш юритишдан тугатилган. Буларнинг 192 нафар шахснинг 8 нафари аёл, 3 нафари 60 ёшдан ошган шахс, 1 нафари чет давлат фуқароси ва 2 нафари фуқаролиги бўлмаган шахс экани айтилмоқда.

Шу кунгача, жиноят ишлари бўйича Бухоро, Денов туман ва Чирчиқ шаҳар судлари ажримига мувофиқ, жами 3 нафар шахсга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. 

Маълумот ўрнида, Ўзбекистонга коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясининг қарори билан бугун, 27 март куни соат 10:00 дан эътиборан вилоятлараро транспорт воситалари (автобус, автомобиль, шаҳарлараро такси, авиа, темир йўл транспорти)нинг ҳаракати (юк ташиш ҳоллари бундан мустасно) бутунлай тўхтатилди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Айни вақтда беморлар 88 нафарни ташкил этмоқда. Коронавирусга чалинган бир бемор миокард инфарктидан вафот этди.

Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг, #UydaHayotBor


Мақола муаллифи

Теглар

карантин Олий суд коронавирус

Баҳолаганлар

75

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг