QALAMPIR.UZ танқидидан сўнг хароба мактаб таъмирланадиган бўлди

Жамият

image

Кеча, 23 декабрь куни QALAMPIR.UZ Тошкент вилояти Бўка тумани Катта Ровот МФЙ ҳудудида жойлашган 10-сон умумий ўрта таълим мактабининг қишда таълим олиш учун яроқсизлиги ҳақида материал эълон қилган эди. Бугун, 24 декабрь куни Тошкент вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси мазкур материалга муносабат билдириб, мактабнинг таъмирланишини маълум қилди.

Қайд этилишича, ушбу материалда келтирилган ҳолатни ўрганиш ва бартараф этиш бўйича вилоят ҳокимлиги, вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси, Бўка тумани ҳокимлиги, Бўка туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими масъул шахсларидан иборат ишчи гуруҳ тузилган.

Ушбу материалда келтирилган мактаб учун 2019 йили маҳаллада жойлашган коллеж биноси берилган. Мактабдаги 13 та синфда 248 нафар 5-синфдан 11-синфгача бўлган ўқувчилар таҳсил олади. Мактабнинг эски биноси 1988 йилда фойдаланишга топширилган бўлиб, айни вақтда мазкур бинода бошланғич 8 та синфдан иборат 153 нафар 1-4-синфлар ўқимоқда.

Билдирилишича, ўрганиш давомида туман ҳокимлиги томонидан асосий бинодаги синфхоналар пол қисми, дераза ойналарнинг беркитилиши ҳокимлик томонидан амалий ёрдам қилиниб, ўқувчиларнинг қишки таътил вақтида таъмирдан чиқариб берилиши режалаштирилган. Кўмир видеода келтирилганидек яроқсиз эмас.

Мактабнинг эски биноси – айни пайтда бошланғич синфларда таҳсил олаётган бино келгуси ўқув йилида маҳаллий бюджетдан капитал таъмирлаш учун режага киритилади. Амалга оширилаётган ишлар бўйича маълумотлар бериб борилади.

Лекин, мактаб маъмуриятининг QALAMPIR.UZ’га маълум қилишича, бундан олдин ҳам бир неча марта уни таъмирлаш бўйича ваъда берилган. Хўш, масъуллар бу сафар ўз ваъдаларининг устидан чиқадими? QALAMPIR.UZ вазиятни кузатиб боради.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент мактаб Бўка

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг