Путиннинг одами Туркиядан Киевга қурол етказиб беришни бас қилишни сўради
Олам
−
11 Январь 2023
11772Россия Федерациясининг Инсон ҳуқуқлари бўйича комиссари Татьяна Москалькова Туркия парламенти раҳбари Мустафо Шентопдан можаро янада кучайиб кетмаслиги учун Украинага қурол етказиб беришни тўхтатишни сўраганини айтди.
“Мен жаноб Шентопга вазият янада кескинлашмаслиги учун Украинага қурол етказиб беришни тўхтатиш илтимоси билан мурожаат қилдим”, деб ёзди у бугун, 11 февраль куни ўзининг Telegram-каналида.
Омбудсманнинг қайд этишича, Анқарада Украина Омбудсмани Дмитрий Лубинец ва Туркия Омбудсмани Шариф Малкўч ҳам иштирок этган учрашувда ўт очишни тўхтатиш зарурати ҳақида жуда муҳим сўзлар айтилган.
“Бу инсон ҳуқуқлари бузилишининг олдини олишнинг зарур шартидир. Аввало, яшаш ҳуқуқи”, деб ёзади Москалькова.
Маълумот учун, Россия, Украина ва Туркия Омбудсманлари Татьяна Москалькова, Дмитрий Лубинец ва Шариф Малкўч бугун, 11 январь куни Анқарада “21-асрда инсон ҳуқуқлари келажаги” халқаро конференцияси доирасида уч томонлама учрашув ўтказди.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 10 январь куни “Foreign Policy” журнали АҚШ ва Европарасмийларига таяниб, 2022 йил ноябрь ойидан бошлаб Туркия Украинага АҚШ томонидан ишлаб чиқарилган “Совуқ уруш” давридаги кассетали ўқ-дориларни етказиб беришни бошлаганини ёзиб чиқди.
LiveБарчаси