Путинга Қуръон совға қилишди (видео)
Олам
−
29 Июнь 2023
23709Кеча, 28 июнь куни Россия Президенти Владимир Путинга Доғистоннинг Дербент шаҳридаги Жума масжидига ташрифи чоғида Қуръони Карим совға қилинди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.
Қайд этилишича, 28 июнь куни Путин Доғистонга хизмат сафари билан борган. Давлат раҳбари ташриф чоғида Россиянинг энг жанубий шаҳри бўлмиш Дербентга борган. У Дербентдаги Жума масжидига келганида Ислом динидаги муқаддас Қуръон китобини совға қилишган.
Маълумот учун, Путин ташриф буюрган Жума масжиди Россия ва дунёдаги энг қадимгиларидан бири бўлиб, манбаларда айтилишича, унинг қурилиши араб саркардаси Маслама ибн Абдул-Малик томонидан милодий 733-734 йилларда бошланган. Масжид ҳовлисида уч асрлик чинорлар бор. 2012 йилда бу дарахтлар табиий ёдгорлик сифатида тан олиниб, ҳозирда давлат муҳофазасига олинган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия мухолифати раҳбари Алексей Навальний ўзи ҳибсда бўлиб турган Владимир вилоятидаги 2-ахлоқ тузатиш колониясини Қуръон китобини беришмагани учун судга берганди.
LiveБарчаси
АҚШ долларининг расмий курси пасайди.
27 Декабрь